Ассоциацияда Жанубий Кореядан меҳмонлар!
“Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси Жанубий Корея Республикасининг Пусан шаҳри тадбиркор аёллар ассоциацияси делегациясини қарши олди. “Ўзбекистонлик тадбиркор аёллар номи жаҳон бозорида тез тез тилга олинмоқда. Биз бу аёллар билан шахсан танишиш истагида келдик”, деди ушбу ассоциация раиси Ким Жунг Сун хоним. Бош офисда ташкил этилган нетворкинг турли соҳаларда ўз бизнесини йўлга қўйган ҳар икки томон тадбиркор аёллари учун бевосита фикр алмашиш имконини берди. Учрашув якунида ассоциациялар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
