Бизнес туризм орқали малака ошириш 

 Республикада фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилот, элчихона ва бошқа бошқарув институтлар орқали хорижий касбдошлар билан алоқалар йўлга қўйилмоқда. Мақсад тажриба алмашиш, ўзбек тадбиркор аёлларини етакчи хорижий бизнес мактаблари вакиллари билан тенгма-тенг ҳамкорлик қилишларига эришишдир. Пойабзалларини хорижга экспорт қилаётган Самарқанд вилояти, Оқдарё туманилик Шохсанам Муродова, жозибадор гиламларини Россия, Бирлашган Араб Амирлиги ва Эронга жўнатаётган бухоролик Муҳаббат Тошева сафдошларини кўпайтириш.

Юртимиз тадбиркор аёлларининг  ривожланган давлатлардаги  ишлаб чиқариш корхоналари ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан яқиндан танишишлари,  тадбиркорлик фаолияти бўйича  хорижий мамлакатлардаги ҳамкасблари билан тажриба алмашишлари учун ассоциация қошида бизнес-туризм маркази ташкил этилди. Ушбу марказ саъй-ҳаракатлари билан  юртимиздаги тадбиркор аёлларнинг дастлабки гуруҳи тажриба алмашиш  ва малакаларини ошириш учун Қирғизистон Республикасида бўлиб қайтган бўлишса, яна бир гуруҳ тадбиркор аёллар АҚШда бўлиб ўтган озиқ овқат маҳсулотлари ярмаркасида қатнашдилар. 2017 йилнинг октябрь ойида ассоциация аъзолари Малайзия ва Индонезияда ташкил этилган конференция ва кўргазмада қатнашиб янги бизнес ғояларга, янги ҳамкорлик алоқаларига эга бўлдилар.