"Муваффаққият тарихимизни яратамиз"

Халқаро ишбилармон аёллар Ассоциацияси 1991 йилда нодавлат,
нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилган.

Асосий мақсадимиз

Биз, “Тадбиркор Аёл” Халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватловчи ҳамда уларни руҳлантирувчи муҳит яратиш устида ишламоқдамиз. Бизнинг вазифамиз — ишбилармон аёлларни бирлаштириш, ўқитиш ҳамда уларнинг ўсиши, ўзини англаши ва бизнес оламида муваффақият қозониши йўлида кўмак беришдан иборат.

Янгиликлар

Қатъиятли | Жозибали | Қизиқувчан | Маълумотларга бой | Кўнгли очиқ | Ақлли |Меҳрибон | Инклюзив

Сиз янги бизнес ёки янги карьера остонасидамисиз, “Тадбиркор аёл” Халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси бу айнан сизга керакли ташкилотдир.

ХИААга аъзолик сизнинг шахс сифатида ривожланишингизга ҳамда профессионал жиҳатдан ўсишингизга ҳисса қўшадиган бир қатор имтиёзларни таклиф этади.

Натижаси янги бизнес алоқалари ва ҳамкорлик бўлган бошқа тадбиркор аёллар билан учрашиш ва тажриба алмашиш имконияти.  

Тадбиркор аёллар учун ишбилармонлик кўникмалари ва билимларини ошириш учун махсус ишлаб чиқилган ўқув дастурлари, тренинглар ва семинарлардан фойдаланиш.

Бизнес муаммоларини ҳал қилишга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам берадиган маслаҳатлар, манбалар ва маълумотлар олиш.

Тадбирларда иштирок этиш ва бизнинг доимий ҳамкорларимиз билан танишиш.

Уюшма тадбирларида қатнашиш, мақолалар нашр этиш ёки конференцияларда нутқ сўзлаш орқали ўз тадбиркорлик йўналишингиз ва шахсий брендингизни тарғиб қилиш имконияти.

Жамоатчилик назоратида иштирок этиш ва тадбиркор аёлларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга таъсир қилиш.

Инвестицияни ўзингизга сарфланг! Ишнинг кўзини биладиган ҳамда бугун ўз бизнесини бошқариб келаётган фаол аёлларнинг етакчи ассоциациясига,  “Тадбиркор аёл” Халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясига қўшилинг.