“Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясида 22 май куни “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Унда ижтимоий тармоқларда фаол бўлган, ўз саҳифасида тадбиркорлик фаолиятини кенг ёритиб бораётган бир гуруҳ хотин-қизлар учун нетворкинг ташкил этилди.