“Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси “Mahalla USA” ташкилоти вакиллари билан учрашди.
Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси Гулнора Маҳмудова Нью Йорк шахрида Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган ватандошларимиз жамоаси – “Mahalla USA” ташкилоти вакиллари билан учрашди.

Учрашув иштирокчилари ишбилармон аёлларнинг сўнгги йилларда эришган ютуқлари, ассоциация аъзоларининг Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан тингладилар. Ўз навбатида, ватандошларимиз ютуқлари, ижодий режалари ва муваффақиятли бизнес -лойиҳалари ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Учрашув давомида келгусидаги ҳамкорлик бўйича режалар ҳақида келишиб олинди.