Мураббийларни тайёрлашни бошладик бизга кўшилинг
Юқори малакали тренер, чуқур мазмунли тақдимот, барча қатнашчиларнинг ҳақиқий мураббий бўлишга бўлган самимий истаги – булар ҳаммаси бугун Наманганда бошланган тренингни асосини ташкил этди. Уч кунлик дастурни яхшилаб ўзлаштирган менторлар кейинги босқичда ёш тадбиркор -ментиларга энг юқори салоҳиятга эга бўлган қўшимча қиймат занжирининг (ҚҚЗ) хосил қилувчи бешта маҳсулотдан бирини ўқитишга керакли билим ва кўникмаларга эга бўлишади. Мош, қуритилган мева ва ёнғоқлар, қуритилган сабзавотлар, ерёнғоқ ва ерёнғоқ пастаси, мураббо ва мева пюреси – бешта йўналишдаги жаҳон бозорида харидоргир бўлган маҳсулотлар хусусида қизиқарли тақдимотлар ҳам менторларни билимларини мустаҳкамлашга қаратилган.
