Эътибор – ҳуқуқий саводҳонликни ошириди
«Тадбиркор аёл» ассоциацияси ва Швейцария ҳукуматининг қўшма лойиҳаси доирасида ўтказилган уч кунлик семинарда Бухоро тумани «Янги Турмуш» маҳалласидан 20 нафар ишбилармон аёл иштирок этди. Ассоциациянинг янги лойиҳаси тадбиркорликни бошлаган ва стартап лойихалари бор хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилган. Бизнес – ғоя ва унинг ҳақиқатга айланиши, маркетинг ва менежмент асослари, солиқлар ва банк кредитлари, МЧЖ ва ИП ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, экспорт ва импорт масалалари, лицензия олиш ва божхона декларациясини яратиш – ушбу мавзулар тренингда асосий ўрин эгаллади.
