🏦Ипотека-банк аёл тадбиркорлар учун семинар ташкил этмоқда

Ипотека-банк аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, жорий йилнинг 12 июнь куни «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида «Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида семинар ўтказишни режалаштирган.

Семинар-тренинг тадбиркорлик соҳасида аёллар манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорликка кенг жалб қилишга қаратилган.

Шунингдек, семинарда ўз соҳасида юқори муваффақиятларга эришган замонавий аёл тадбиркорлардан маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўласиз.

Тадбиркорлик фаолиятида ўз маҳоратини ошириш истаги бўлган барча тадбиркор аёллар ушбу тадбирда иштирок этишлари мумкин ва фақатгина мазкур ҳавола орқали (https://www.ipotekabank.uz/uz/betakror/seminar/) рўйхатдан ўтишлари лозим.

Фикр қўшинг

Your email address will not be published.