Муносиб баҳо

08.02.2022

“Тадбиркор аёл” ассоциацияси фаолиятига яна бир карра муносиб баҳо берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги   “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик (шаффофлик) стандарти ишлаб чиқилди.

Мазкур стандарт ННТлари томонидан ўз вазифа ва мақсадларини амалга ошириш билан боғлиқ жараёнда ошкораликни таъминлашга хизмат қилиб, фаолиятнинг очиқлиги, қонунийлиги, коррупциядан ҳоли, ҳисобдорлиги, шунингдек, иш услуби ва бошқарувнинг ишончли ҳамда самарадорлигини таъминлашга қаратилган комплекс чораларни ўз ичига олади.

Шуни айтиш жойизки, махсус методика асосида 100 дан ортиқ республика ННТлари томонидан 2021 йилдаги фаолияти юзасидан тақдим этилган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ЎзННТМА томонидан баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Очиқлик индекси натижаси кўра “Энг шаффоф нодавлат нотижорат ташкилотлари топ – 20» рўйхати эълон қилинди. Шуни қувонч билан таъкидламоқчимиз, ушбу рўйҳатнинг бешинчи рақами остида “Тадбиркор аёл” ассоциациси муносиб ўрин эгаллади.

2021 йилда ўзининг 30 йиллигини кенг нишонлаган ҳамда шу йиллар мобайнида тадбиркор аёлларнинг яқин қадрдонига айланган ассоциациямиз учун берилган ушбу юксак кўрсаткич жуда катта баҳо бўлди.

498