Ўз имкониятларингизни кашф этишга ёрдам берувчи машғулотлар

10.11.2019

 

Бугунги кунда мамлакатнинг барча ҳудудларида ёш тадбиркор хотин-қизлар учун бизнес-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Ўз бизнесига эга аёллар билим ва кўникмаларини оширишмоқда ҳамда эгаллаган назарияларини дарҳол амалиётда қўллашлари мумкин. Мазкур тренинглар бизнес ғояларни излаётган қизлар учун бизнесга билим билан ёндошиш истиқболларини очувчи кучли туртки бўлади.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу бизнес-тренинглар "Тадбиркор аёл Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциацияси ва Ўзбекистондаги ЕХҲТ лойиҳаларини мувофиқлаштирувчисининг қўшма лойиҳаси туфайли амалга оширилмоқда. «Ўзбекистонда қизлар учун бизнес таълими тизимини такомиллаштириш ва ёш аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида мамлакат бўйлаб 2019 йилнинг уч ойи (август-октябрь) давомида 1500 нафардан зиёд қизлар ва ёш аёлларга таълим берилди.

1168