Халқаро конференция ўтказилди

19.11.2021

19 ноябрь халқаро аёллар тадбиркорлиги кунида Wyndham Tashkent меҳмонхонасида “Аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга муваффақиятли ёндошувлар: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти тажрибаси” мавзусида  халқаро конференция ўз ишини бошлади.

 

Байрамона безатилган Тантаналар залига  мамлакатимиз тадбиркор аёллари, давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари билан бир қаторда хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон ваколатхоналари раҳбарлари, хорижий бизнес экспертлар, молия,   оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюришди.

 

Офлайн ва онлайн тарзда ташкил қилинган халқаро конференция ишида ишбилармон доиралар ва бизнес ҳамжамиятининг хотин-қизлар ҳуқуқий ва иқтисодий мустақиллигига таъсири, аёллар тадбиркорлигининг саноат барқарор ривожланишидаги ўрни, корхоналарни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш модели,  аёлларнинг иқтисодий имкониятларини қўллаб-қувватлашда ёндошувларнинг хилма-хиллиги, Ўзбекистон сайёҳлик бизнесида тадбиркорлик каби масалалар муҳокама этилди.

 

Конференция ишида мамлакатимиз соҳа мутасаддилари билан бир қаторда Европа ва АҚШлик бизнес мутахассислари ўз фикр-мулоҳазалари билан қатнашдилар.

742