“2018-2021 йилларда Хотин-қизлар учун бизнес таълим тизимини мукаммаллаштириш” дастури жамиятга нима беради?

Мамлакатимизда Ҳукуматимиз томонидан аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қўвватлаш борасидаги чора-тадбирлар хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий фаоллигини оширишга омил бўлмоқда. Лекин, афсуски, мамлакатимизда бизнес асосларини, капитални тўғри ишлатишни билмай, саросимада қолиб, бизнесни касодга колдираётган, ўзлари ҳам оғир психологик ҳолатга тушиб қолаётган хотин-қизларни кўплаб учратиш мумкин.

Хотин-қизларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш лозимлиги ҳақида ниҳоятда кўп гапирилади, турли ташкилотлар томонидан қўшма қарорлар қабул қилиниб, бу борада ҳисоботлар тайерланмоқда ва ҳакозо.

Ушбу ўқув дастурлари доирасида ҳақиқатда неча нафар хотин-қизлар хақиқий корхоналар очишяпти, қанча даромад қилишяпти, қанча иш ўринлари яратиляпти?

Аёлларимизнинг турмуш тарзи, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги роли ва миллий минталитетимизга мутаносиб ёндошувнинг йўқлиги сабабли ҳам тақдим этилаётган бизнес таълим кутилган натижаларни бермаяпти.

Тадбирлар мажмуасидан иборат яхлит, чора-тадбирлар мажмуасини ўзида мужассам этган таълим тизими иш самарасини таъминлайди, янги барқарор иш ўринлари барпо этилишига омил бўлиб, аёлларнинг ҳаётга қизиқишларини орттириб, ўз қобилиятларини намоён қилишларига имкон беради.

Дастури қуйидаги ўқув модулларини қамраб олади: 
1.“Бизнесни режалаштириш ва молиявий саводхонлик”.
2. Бизнесни самарали бошқариш”.
3. Рақобатбардошлик ва махсулотни бозорга муносиб тақдим этиш”.
4. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш: аёл, оила, бизнес, урф-одат ва замонавийлик”.

Лойиҳа доирасида 78 000 нафар хотин-қизларга бизнес асослари бўйича кўникма ва амалий ёрдам берилади, 50 000 та янги иш ўринлари очилади. Шу нуқтаи назардан лойиҳанинг аҳамияти мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил этишда жуда муҳим бўлиб мамлакатимиз тадбиркор аёллари ассоциацияси ушбу лойиҳа Ҳукуматимиз томонидан қўллаб қувватланишига умид қилиб қолади.

1953