“Тадбиркор аёл” ассоциацияси аёлларнинг иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда ҳимоялаш, уларнинг тадбиркорлик ва жамоат ташаббусларини қўллаб қувватлаш, молиявий, таълим ахборот ресурсларидан фойдаланишини таъминлашга кўмаклашишдир. Шунингдек, аёлларнинг бозор муносабатларини шакллантириш жараёнида иштирок этиши учун қулай шароитлар яратиш, ўзаро ишонч ва ишбилармонлик ҳамкорлиги иқлимини мустаҳкамлаш, инновация таълим дастурларини жорий этиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш йўли билан аёлларнинг меҳнатини рақобатбардошлигини ошириш, аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий имкониятларини яхшилашнинг институционал юридик механизмларини барпо этиш ва тадбиркор аёлларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб қувватлашдир.