"Тадбиркор аёл" журнали

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциацияси 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик, иқтисодий- молиявий сиёсатга оид фармон ва қарорлар моҳиятини кенг оммага етказиш, тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун имкониятлар очиш, тадбиркор ва ишбилармонлар сафини кенгайтириш, тадбиркор ва ишбилармон аёлларнинг ижтимоий сиесий фаоллигини ошириш, уларнинг ишлаб чикариш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат соҳаларидаги энг илғор тажрибаларни оммалаштириш, тадбиркорлик соҳасида меъёрий ҳужжатлар, соҳага оид янгиликлар, янги технологиялар, хорижий тажриба ва бошқа қизиқарли маълумотларни қамраб олган “Tadbirkor ayol” журналини 3000 нусхада ўзбек, рус, инглиз тилларида чоп эта бошлади. Ушбу журнал мамлакатимизда ишбилармонлик фаолиятини юритаётган илғор аёллар қаторида, тадбиркорлик йўналишида энди иш бошлаётган хотин-қизлар учун дастуриламал сифатида хизмат қилмоқда. Журналнинг хорижий мамлакатлар элчихоналари ва халқаро институтларнинг юртимиздаги ваколатхоналарига тарқатилиши муҳим аҳамият касб этиб, аёллар тадбиркорлигига юртимизда берилаётган эътибор, уларга яратилган шароитлар тарғибот қилиниши билан бирга, мамлакатимиз ва хориждаги ишбилармон аёллар ўртасида касбий алоқалар ўрнатилишига ҳам хизмат қилмоқда.