Очиқ осмон остида

 

Сафаримизнинг иккинчи куни дунёга машҳур, очиқ осмон остидаги музей ҳисобланувчи Ичан қальа туристик мажмуасига ташрифдан бошланди. Тарихий обиданинг қатор иншоотлари билан танишиш баробарида туризм соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизлар иш тажрибалари, ютуқ ва муаммолари билан қизиқдик. Хива шаҳрида мехмонхона бизнеси билан шуғулланаётган хотин-қизлар учун очилаётган янги имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Ассоциация раиси Гулнора Маҳмудова ва Хива шаҳар хокими Эркин Якубов ўртасида бўлиб ўтган учрашув шаҳарда аёллар тадбиркорлиги ҳаракатини янада ривожлантириш, уларни муаммоларини ҳал этиш ва қулай шароитлар яратиш борасида бўлди.
Куннинг иккинчи ярмида ассоциация ишчи гуруҳининг Янгиариқ тумани тадбиркор аёллари билан учрашувлари бўлиб ўтди. Мамлакатимизда Юртбошимиз ва Ҳукумат томонидан тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, маҳсулот ва хизматлар рақобатбардошлиги, маҳсулот экспортини ошириш йўлида тадбиркорларга яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланишга чақирилди. Туман тадбиркор аёллари ана шундай учрашувлар аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришини таькидлаб, меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдиришди. "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллари ассоциациясининг Хоразм вилоятига ташрифи давом этмокда

231